Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Эрон томонидан билдирилаётган таҳдидлар сабабли юртдошларни ўз яшаш жойларини тарк этмасликка чақирди

Фото: kun.uz

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ватандошларга “эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чораларига риоя қилиш ҳамда доим ҳушёр бўлиш зарурлигини” эслатиб ўтади.

“Ушбу кескин кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солувчи вазиятларнинг олдини олиш учун яшаш жойингизни заруратчиз тарк этмасликни маслаҳат берамиз”, — дейилади дипломатик миссия хабарида.

Элчихонанинг консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

972 54 485 1397

Исроил яқин 24-48 соат ичида мамлакат жанубида ёки шимолида Эроннинг тўғридан-тўғри ҳужумига тайёрланмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.