Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Посольство Узбекистана в Израиле. Панорамы Google.

Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси яна бир бор қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг.

2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.

4. Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :

☎️03-672-2466
☎️ 03-672-2371
☎️ 03-758-5075
☎️ 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

☎️ 054 485 1397

• Электрон почта: [email protected]

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.