Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги Анқарадаги терактдан сўнг юртдошларни хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги бир кун аввал Анқарада содир бўлган теракт муносабати билан мамлакат фуқароларини эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.
Ўзбекистон фуқароларига жамоат жойларида, айниқса аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, кемалар бекатлари, метро ва бошқа жамоат транспортларида ҳушёр бўлишлари қатъий тавсия этилди.
Шунингдек, жўнаб кетаётган саёҳатчиларга рўйхатдан ўтиш бошланишидан камида бир соат олдин аэропортларга келиш тавсия қилинди. Шубҳали буюмлар ёки шахслар қайд этилганида, полиция ёки хавфсизлик бўлимларига (Özel güvenlik) мурожаат қилиш керак.
Қайд этамиз, 23 октябрь куни Анқарадаги Turkish Aerospace қароргоҳига уюштирилган ҳужумда 5 киши ҳалок бўлган, 22 киши яраланган. Икки террорчи эса ўлдирилган.
Шарҳлар