Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2 миллиард доллардан зиёдга ошди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари октабр ойи бошидан буён рекорд даражага етди ва 43 миллиард доллардан ошди, деб хабар бермоқда Марказий банк.
Қайд этилишича, 2024-йил октабр ҳолатига кўра, захиралар ҳажми 41,1 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ҳозирда бутун статистика тарихидаги максимал даражага – 43,1 миллиард долларга ошган.
Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 12 миллион трой унцияни ташкил этади, бу пул билан ифодаланганда 33,3 миллиард долларга тўғри келади. Мамлакатнинг валюта захиралари 9,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар