Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси юртдошларимизни даъватларга берилмасликка чақирди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслик бўйича яна бир бор огоҳлантиради ва бунинг учун жиноий жавобгарлик борлигини эслатади. Бу ҳақда элчихона сайтидаги хабарда сўз боради.
Дипломатик ваколатхона хабарига кўра, Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли деб эътироф этилмайди. Президентининг фармони эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади.
Шу муносабат билан, дипломатик ваколатхона Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра „ёлланиш“ — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади.
Элчихона фуқароларни Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантиради.
Шунингдек, элчихона ватандошларни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.
Бир кун олдин Ўзбекистон Бош прокуратураси хориждаги ватандошларни чет эл давлатлар қуролли кучлари сафига қўшилмаслик ва жанговар ҳаракатларда қатнашмасликка чақириб, бунинг учун жиноий жавобгарликдан огоҳлантирганди.
Шарҳлар