Ўзбекистоннинг тўқимачилик корхоналари WRAP сертификатига эга бўлди

Economist

Ўзбекистонда ўндан ортиқ тўқимачилик корхоналари халқаро WRAP (Worldwide Responsible Accredited Production) сертификатига эга бўлди. Бу уларнинг АҚШ бозорига чиқишини осонлаштирди. Бу ҳақда «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси маълум қилади. “Ўзтекс” компаниялар гуруҳи Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ушбу стандартни олган биринчи корхонага айланди. Сертификатни топшириш бўйича расмий тақдимот маросими 25 декабрь куни уларнинг офисида бўлиб ўтди, унда WRAP катта директори Хонг Мей хоним ҳужжатни топширди.

WRAP сертификати Америка Қўшма Штатларига экспорт қилиш учун барча ижтимоий меъёрлар ва қоидаларга риоя қилишни талаб қилувчи энг қийин стандартлардан бири ҳисобланади. «Ўзтўқимачисаноат» акциядорлик жамияти вакиллари ушбу сертификатнинг қўлга киритилиши Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг юксак сифат ва этика меъёрларининг кўзгуси эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Тўқимачилик корхоналари уюшмасининг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг яна ўнта корхонаси WRAP сертификатини олиш босқичида турибди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.