Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ошди

Foto: xabar.uz

2024 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,7 млрд АҚШ долларига етди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги ахборот хизмати.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 млрд АҚШ долларига ёки 6,6 % га ошган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-август ойларида жаҳоннинг 188 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширганлиги ҳам  ташқи савдо айланмаси ҳажмининг ошишига олиб келди.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (18,8 %), Россия (18,2 %), Қозоғистон (6,2 %), Туркия (4,6 %) ва Корея Республикасида (3,1 %) қайд этилган.

Экспорт – 17,3 млрд;
Импорт – 25,4 млрд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.