“Ўзбеккосмос” далалардаги ёнғинлар суратларини эълон қилди

Фото: «Узбеккосмос»

2024 йил бошидан буён “Ўзбеккосмос” томонидан умумий майдони 23,2 минг гектардан ошувчи далаларда 1960 та ёнғин ҳолати аниқланди, дея хабар беради агентлик матбуот хизмати. Тегишли фотосуратлар чоп этилган.

Ёнган далаларнинг энг катта майдони Тошкент вилоятида аниқланган – 9638 гектар (439 та ҳолат). Бироқ энг кўп ёнғин Сурхондарё вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 5007 гектар майдон ёнган (562 та ҳолат).

Бошқа вилоятларда вазият қуйидагича: Андижон вилоятида 3868 гектар (319 та ҳолат), Наманганда 2009 гектар (112 та ҳолат), Самарқандда 1711 гектар (191 та ҳолат), Жиззахда 931 гектар (54 та ҳолат) майдон, Фарғонада эса 65 гектар (11 та ҳолат)  ёнган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.