,

Зеленский музлатилган Россия активларининг бир қисмини Украинани тиклаш учун беришга чақирди

Владимир Зеленский
Фото: EFE/EPA

Украина президенти Владимир Зеленский музлатилган Россия активларининг бир қисмини қайта тиклаш учун Украинага ўтказиш кераклигини айтди ва Ғарб солиқ тўловчилари “Украина учун ҳисобларни тўламасликлари” кераклигини билдирди.

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми арафасида BBC News мухбирининг банкирларнинг хавотирларига қарамай буни қандай қилиш кераклиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Украина президенти шундай деди:

“…Агар бизда Россиянинг 300 миллиард долларлик активлари бўлса, уларни тўғридан-тўғри Россия ракеталари томонидан вайрон қилинганларни қайта тиклаш учун ишлатишимиз керак… Нима учун жамиятингиз бизда 300 та бўлса, қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлаши керак? Мен шундай деб ўйлайман».

Зеленский Давосда Уолл-стрит молиячилари, жумладан JP Morgan’дан Жейми Даймон ва Blackstone’дан Стивен Шварцман билан учрашди.

Британиянинг Standard Chartered банки бош директори Билл Уинтерснинг айтишича, Зеленский таклифининг амалга оширилиши хавотирли ҳолатни яратиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.