Ўзгидромет: Ҳаводаги чанг миқдори нормадан 5 баравар юқори
4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқими келди. Совуқ фронт зонасида шамолнинг 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилган. Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошган, дея хабар беради Ўзгидромет.
«Шамол кучайишининг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилган ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарган», – дейилади хабарда.
Тошкент аҳолиси чанг-қумли ғубор туфайли келиб чиққан нафас олиш билан боғлиқ муаммолар сабабли тиббий муассасаларга мурожаат қилмоқда, деб ёзади «Газета» нашри 1-сонли гаҳар клиник касалхонасига ва Республика илмий-ихтисослашган аллергология марказига таянган ҳолда. Нафас олиш билан боғлиқ муаммолар сабабли ушбу муассасаларга уч киши ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Аллерголог шифокор аллергияси бор ва нафас олиш билан боғлиқ муаммоларга эга шахсларга уйдан чиқмасликни, деразаларни ёпиб қўйишни ва хонани намлантиришни маслаҳат беради.
Шарҳлар