Жаҳон оммавий ахборот воситалари Чусовитина ҳақида

Источник: fencing.uz

Токио олимпиадасида қатнашаётган бошқа айрим гимнастикачилардан ёши уч баравар катта 46 ёшли спортчи пайшанба куни ушбу саккизинчи Олимпиада ўйинлари охиргиси бўлишини билдирди. Бу ҳақда USA Today ёзади.

Тоборо кўпроқ аёллар бир пайтлар фақат ўсмирлар учун мўлжалланган гимнастика, спорт билан узоқроқ шуғулланмоқда. Токио олимпиадасида олтита америкалик гимнастикачи қиздан тўрттасининг ёши 20 атрофида, Симоне Байлз ва Майле Скиннер – 24 ёшда. Челси Меммел бу йил АҚШ чемпионатида 32 ёшида қатнашди, унинг иккита фарзанди бор. Аммо Чусовитина – ягона.

У 1991 йилдаги ўзининг биринчи жаҳон чемпионатида Совет Иттифоқини ва 1992 йилда Барселонада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида бирлашган жамоани тақдим этган. Шунингдек у ўғли лейкемияга чалинганида Германияда даволангани учун ушбу мамлакатга миннатдорчилик сифатида Германия учун ҳам чиққан. Ҳозир у Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чусовитина таянчли сакраш машқини доим жуда яхши бажарган. Ҳозир ҳам у Токиода кўрсатадиган ягона машқ ҳисобланади. У 2018 йилги жаҳон чемпионатида ушбу машқ тури бўйича тўртинчи бўлди ва бир неча бор жаҳон чемпионатларининг совриндорига айланди.

Нашрнинг қайд этишича, Чусовитина ҳозир айрим рақибларининг ота-онасининг ёшида.

«Ўғлимнинг ёши 22 да, мен вақтимни у билан ўтказишни истайман», – дейди Чусовитина. «Мен она ва рафиқа бўлишни хоҳлайман».

«Қаримайдиган мўъжиза учун саккизта Олимпиада етарил бўлса керак», – дея қайд этади нашр.

The Guardian нашрининг ёзишича, Чусовитина бир неча бор спортдан кетиши ҳақида билдирган.

«Чусовитина 2009 йилги жаҳон чемпионатидан кейин кетмоқчи эди, кейин эса 2012 йилги чемпионатдан сўнг, аммо ҳар сафар рағбат билан қайтиб, олий даражада чиқишда давом этарди […]. Ўзининг халқаро карьераси қандай якунланишидан қатъи назар, у 30 йил олий маҳоратни намойиш этди. Унинг мероси кафолатланган».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.