Жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда

Фото: Газета.uz

Портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беряпти.

«Қолган 134 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлганлиги учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган», – дейилади хабарда. 

Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.

Айни пайтда юқоридаги шифохоналарда даволанаётган беморлар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Уларнинг саломатлиги қониқарли.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.