Россия ИИВ Владимир Зеленскийни жиноий иш бўйича қидирувга берди

Фото: Reuters

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга эълон қилди. У вазирлик маълумотлар базасидаги картадан маълум бўлишича, жиноий модда бўйича қидирувга берилган. Айнан қайси моддалигига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Россия расмийлари украиналик амалдорлар ва сиёсатчиларни қидирувга берган эди. Бир кун аввал ОАВда Украинанинг собиқ молия вазири Александр Шлапак, мамлакат Миллий банкининг собиқ раҳбари Степан Кубив, шунингдек, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Литвиненконинг карталари Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2023 йил декабрь ойида эса Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россияда қидирувга берилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.