АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди – Bloomberg

Фото: freepik.com

АҚШ ҳукумати Киевга 50 миллиард доллар миқдорида ёрдам берадиган иттифоқчилар гуруҳига раҳбарлик қилмоқчи, ҳамкор давлатлар билан музокаралар давом этмоқда, деб ёзади Bloomberg. Киевга таклиф этилаётган ёрдам миқдори музлатилган Россия активларидан олинган фойда ҳисобидан қопланади, ҳозир уларга фоизлар йиғилишда давом этмоқда.

“Идеал ҳолда, биз бунда фақат Қўшма Штатлар эмас, балки бутун G7 иштирок этишини хоҳлаймиз”, – деди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен. Агентликнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар июнь ойида Италияда бўлиб ўтадиган етакчилар (G7) учрашувида келишув тузишни талаб қилмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан G7 давлатлари Россиянинг 260 миллиард еврога яқин активларини музлатиб қўйди. 2023 йил учун ушбу активлар 4,4 миллиард евро фоизни ташкил этди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.