Владимир Зеленскийни қидирувга эълон қилиш Россия қонунларини бузади

Фото: REUTERS

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга эълон қилди. У вазирлик маълумотлар базасидаги картадан маълум бўлишича, жиноий модда бўйича қидирувга берилган. Айнан қайси модда эканлигига аниқлик киритилмаган. Владимир Зеленскийни қидирувга бериш Россия қонунларини бузади, бунга Sota бунга эътибор қаратади.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 11-моддаси 4-қисмига биноан, агар  иммунитетга эга чет давлатларнинг дипломатик вакиллари ва бошқа фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудида жиноят содир этган бўлса, улар халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади (хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1946 йилдаги Имтиёз ва иммунитетлар тўғрисидаги конвенциясига, Ихтисослашган муассасаларнинг имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги 1947 йилдаги Конвенциясига, Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги 1961 йилдаги Вена конвенциясига, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги 1963 йилги Вена конвенциясига мувофиқ).

Иммунитетга эга бўлган шахслар доирасига, масалан, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, дипломатик унвонга эга бўлган ваколатхоналар аъзолари ва уларнинг оила аъзолари, агар улар қабул қилувчи давлат фуқаролари бўлмаса, киради. Иммунитетга эга бўлган бошқа шахсларга, хусусан, давлат раҳбарлари, ҳукумат раҳбарлари ва давлатларнинг ташқи ишлар идоралари раҳбарлари киради.

Манба: Россия Федерацияси Олий суди Пленумининг 2003 йил 10 октябрдаги 5-сонли “Умумий юрисдикция судлари томонидан Россия Федерациясининг халқаро ҳуқуқ ва халқаро шартномаларининг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларини қўллаш тўғрисида”ги қарори (2013 йил 5 мартдаги таҳрирда).

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.