Суд РФ Мудофаа вазирлигидаги талон-тарожликлар иши бўйича гумондорларнинг активларини ҳибсга олди

Суд арестовал активы подозреваемых по делу о хищениях у Минобороны РФ

Суд Россия Мудофаа вазирлигидан бронежилетлар учун ажратилган пулларни талон-тарож қилишда гумон қилинган шахсларнинг активлари ва ҳисоб рақамларини ҳибсга олишга қарор қилди, деб ёзади “Коммерсантъ” хабардор манбаларга таяниб.

Тергов маълумотларига кўра, «ГК „Пикет“» МЧЖ раҳбарияти Украинага қарши уруш қатнашчилари учун 20 минг дона ўқ ўтказмайдиган жилет сотиб олиш учун ажратилган маблағга, бир қатор компаниялар ва Москвадаги бизнес марказининг улушлари ва акцияларини, шунингдек, Москва вилоятида участкалар сотиб олган. Бундан ташқари, бюджет маблағлари йигирмата шахсий ҳисобрақамларга ўтказилган. Айнан шу активлар ва ҳисобрақамлар суд томонидан ҳибсга олинган.

Умуман олганда, «ГК „Пикет“» МЧЖ Мудофаа вазирлигидан икки миллиард рубль олган, шундан сўнг у ҳарбий бўлимни паст сифатли бронежилетлар билан таъминлаган. Энди Тергов қўмитаси компания бош директори Андрей Есипов, молиявий директор Виктория Антонова ва хавфсизлик хизматининг раҳбари Михаил Калченкони “пул ювишда” айбламоқчи. Учала айбланувчи ҳам апрель ойи бошидан бери ҳибсда. Суд қарорининг эълон қилинган матнидан кўриниб турибдики, Есипов суд мажлисида унга қарши иш уюштирилганлигини айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.