Демобилизация масаласи Путинга 15 майдан кейин тақдим этилади: Шойгу эса уни бузишни режалаштирган – Россия ОАВ

Шойгу заявил о планах повысить интенсивность ударов по логистике Украины
Источник: tvzvezda.ru

Демобилизация масаласи, шунингдек, янги кенг кўламли сафарбарлик ҳарбийлар ва сиёсатчилар томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Кремлдаги манба Росссия ОАВга шу мавзудаги иккита янгиликни билдирган.

Биринчидан, у демобилизация масаласи 15 майдан (аниқроғи 20-25 майда) кейин кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Владимир Путинга тақдим этилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Тахминан бир вақтнинг ўзида президент ҳарбийлардан “уруш мақсадларига имкон қадар тезроқ эришиш” учун янги сафарбарлик қандай бўлиши кераклиги ҳақида таклифлар олади.

“Иккинчидан, Сергей Шойгу демобилизацияни бузишни режалаштирмоқда. “У яна ўзида куч ҳис қилди, уни негадир ҳеч ким ишдан бўшатмаслигига амин бўлди ва ўзини кўрсата бошлади. Нафақат демобилизация борасида. У президентга таъсирини тиклаган-тикламаганини кўрамиз”, — дейди манба.

Кремлдаги яна бир суҳбатдошнинг фикрича, “Сергей Кужугетович ўзининг ёрқин келажагига беҳуда ишоняпти, чунки ҳамма нарса юз бериши мумкин”. Унинг сўзларига кўра, Россия армияси “ҳозир қаҳрамонона олға силжаётган бўлса ҳам, Владимир Владимировичга на инаугурация, на Ғалаба куни учун муносиб совға бўлолмайди”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.