Жанубий Корея Украинанинг ёздаги қарши ҳужуми ҳомийларидан бири бўлгани айтилмоқда
Foreign Policy Research Institute катта илмий ходими Роб Ли Украина ўзининг ёзги қарши ҳужумини Жанубий Корея туфайли амалга оширганини айтади. Ҳужум олдидан Жанубий Корея бутун Европа Иттифоқидан кўра кўпроқ снарядлар етказиб берган. Бу Украинага ёзда кунига 7000 та артиллерия снарядларини отиш имконини берди, Россия эса бор-йўғи 5000 та ўқ узди, деб ёзади WSJ. Энди вазият ўзгарди – Россия 10 000 дона, Украина эса атиги 2 минг дона снаряд отмоқда.
Ўтган йили WSJ Жанубий Корея атиги 41 кун ичида денгиз ва ҳаво орқали 300 000 дан ортиқ 155 мм ли снарядларни яширинча етказиб бергани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея дунёдаги энг катта арсеналлардан бирига эга ва ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда. Мамлакатнинг энг йирик мудофаа заводларидан бири Hanwha Aerospace ишлаб чиқариш қувватини уч баравар оширди.
Сўнгги бир йил ичида Сеул мудофаа бўйича 17,3 миллиард долларлик шартномалар имзолаган. Жанубий Корея дунёдаги энг йирик қурол экспортчиларидан бирига айланишни ва ҳатто Хитойни ҳам ортда қолдириб, дунёда тўртинчи ўринни эгаллашни хоҳламоқда.
Шарҳлар