Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ОАВ орасида ахборотни тижорат йўли билан тарқатади

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ОАВ орасида ахборотни тижорат йўли билан тарқатади

Президент “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

ЎзА таркибида Медиамарказ ташкил қилинади. Ахборот-таҳлилий ва мультимедиа материаллар, эшиттириш ва кўрсатувлар, воқеа жойидан онлайн репортажлар тайёрлаш, аудио ва видео материалларни қайта ишлаш, уларни ЎзАнинг веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларига белгиланган тартибда етказиб бериш Медиамарказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

ЎзА ҳузурида унинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ҳамда давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш бўйича Маслаҳат кенгаши тузилади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майга қадар муддатда фойдаланувчилар учун қулай, аудио ва видео ахборотларни тарқатиш, тарқатилаётган ахборотларни тижорат йўли билан юклаб олиш имкониятлари мавжуд бўлган ЎзАнинг ахборот портали ишга туширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.