Жиззахда болани қийноққа солган эркак ҳибсдан чиқарилмаган

Фото: https://t.me/Bolalar_ombudsmani

Ижтимоий тармоқда гўдак фарзандига нисбатан турли шаклдаги қийнаш ва уни хавфга солувчи ҳаракатлар қилган А.Б. нинг гаров эвазига ҳибсдан чиққанлиги тўғрисида ҳақиқатга зид маълумотлар тарқалди. Ҳолат болалар Омбудсмани назоратига олинган, деб ёзяпти унинг матбуот хизмати.

«Ҳақиқий ҳолат шундан иборатки, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023-йил 21-декабрь куни А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, ТИИБ ВШга жойлаштирилган ва бугунги кунда ҳам ҳибсда сақланмоқда», – дейилади хабарда.

А.Б. томонидан боланинг онаси З.Х. га мутассил тазйиқ ўтказилиб келинганлиги инобатга олиниб, 2023-йил 28-декабрда З.Х. га ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзанди А.Х. нинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Аввалроқ, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.