Жиззахлик фирибгар «Тошкентда хонадонни ижарага беришини» айтиб фуқаронинг 3 миллион пулини ўғирлади

Foto: tgstat

Андижон вилоятида яшовчи 31 ёшли Н.А. ариза билан мурожаат қилиб, 3 млн. сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни, Жиззах вилоятида яшовчи Г.Г. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи Г.Г. ўз исмини “Руслан” деб номлаб, “Олх” платформасида Тошкент шаҳрида хонадонларни ижарага бериш юзасидан ёлғон эълонларни жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Н.А. билан телефон орқали гаплашиб, уни алдаб, олдиндан 3 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан G.G.ga нисбатан  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.