Жорий йилда Қозоғистон ва Тожикистонда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” савдо уйи очилади
“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” савдо уйи жорий йилда Қозоғистон ва Тожикистонда очилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда “ Ўзсаноатқурилишматериаллари ” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерматов маълум қилди.
2023-йилда уюшма томонидан Озарбайжонда ““Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”” савдо уйини очилди.
Мамлакатлар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, экспорт қилинган маҳсулотларнинг 34,5 фоизи Қозоғистонга, 17,4 фоизи Қирғизистонга, 12,6 фоизи Тожикистонга, 12,3 фоизи Россия Федерациясига, 4,2 фоизи Туркманистонга, 3,2 фоизи Литвага, 2,3 фоизи Хитойга жўнатилди.
Шу билан бирга, маҳсулот экспорти географияси кенгайтирилиб, Таиланд, Бельгия, Фиджи, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Ироқ, Бразилия ва бошқа мамлакатлар бозорларини қамраб олди.
Шарҳлар