“Ташвиш” хабарлари асосида 59 та ўғрилик жиноятининг олди олинган
Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида қўриқлаш фаолиятига оид қонунчиликка киритилган сўнги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
«Жорий йилда техник қўриқлов қамровини кенгайтириш мақсадида қўшимча 187 та тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ хизмати йўлга қўйилди. Ушбу гуруҳлар томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суд ва тергов органларидан яширинган 30 нафар қидирувдаги шахс ушланди», – дейилади хабарда.
Фуқароларга ўз хавфсизлигини таъминлаш ёки мулкини қўриқловга топшириш учун мурожаат қилишларида қулайликлар яратиш мақсадида, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасида “1131” алоқа маркази, телеграм бот фаолият юритаётган бўлса, бундан ташқари QBB.UZ веб-сайти орқали онлайн ариза қолдириш имкониятлари яратилган.
Шунингдек, жорий йилда “Рақамли Қўриқлаш – 2026” стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ, 22 та ахборот тизимлари ишга туширилиши режалаштирилган.
Шарҳлар