ЖССТ электрон сигареталарда ҳид берувчи моддалардан фойдаланишни тақиқлашга чақирмоқда

Знак о запрете курения
Фото: Dancing Across Texas

ЖССТ мамлакатларни электрон сигареталарда ҳид берувчи моддалардан фойдаланишни тақиқлашга ва уларга нисбатан оддий сигареталардаги сингари никотин таркибига чекловлар қўйиш ва юқори солиқларни ўрнатиш каби назорат чораларини кўришга чақирмоқда.

ЖССТ баёнотида таъкидланишича, электрон сигареталар одамларга чекишни ташлашга ёрдам бермайди, балки ружу қўйишга олиб келади, улар соғлиқ учун, айниқса болалар ва ёшлар учун зарарлидир.

ЖССТ маълумотларига кўра, электрон сигареталар катталарга қараганда 13-15 ёшдаги ўсмирлар орасида кўпроқ оммабоп бўлиб, бу қисман уларнинг эркин сотилиши ва агрессив маркетинг сабабли экани айтилади.

ЖССТ, шунингдек, болаларга электрон сигареталарни тарғиб қилиш учун, жумладан, мультфильм қаҳрамонлари ва жозибали дизайнлардан фойдаланиш орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланилаётганидан хавотир билдирмоқда.

Ташкилот тамаки компаниялари томонидан молиялаштирилган электрон сигареталар оддий сигаретларга қараганда камроқ зарарли ва болалар ва чекмайдиганлар орасида вейпларни ишгари суриш учун фойдаланилаётганини даъво қиладиган сохта илмий тадқиқотларнинг тарқалишидан хавотирда.

Электрон сигареталар 34 та давлатда тақиқланган, 88 та давлат уларни сотиш учун минимал ёшни белгиламаган, 74 мамлакатда эса маҳсулотга нисбатан ҳеч қандай тартибга солувчи норматив чекловлар мавжуд эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.