Журналистик суриштирув соҳасининг энг яхши амалиётлари
2023 йил 19-22 сентябрь кунлари Швециянинг Гётеборг шаҳрида бўлиб ўтган 13-Глобал суриштирувчи журналистлар конференцияси (#GIJC23) 132 мамлакатдан келган 2100 дан ортиқ журналистни бирлаштирди. Anhor.uz журналисти ҳам ушбу анжуманда иштирок этган стипендиатлар қаторида бўлиб, журналистик суриштирувнинг илғор тажрибаларини бир материалга жамлади.
Ҳамкорлик ва менторликка томон тенденция
Disclose француз нашри ўз суриштирувлари бошқа тилларда имкон қадар кўпроқ ўқувчиларга етиб боришини таъминлаш учун бошқа оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади. Кейинчалик ушбу медиа онлайн ҳикояларни подкаст форматига ўтказади, бу эса унга кўпроқ ўқувчилар ва тингловчиларни қамраб олиш имконини беради.
Бундан ташқари, суриштирувни ўқувчилар учун қизиқарли қилиш учун баъзи оммавий ахборот воситалари сценарий муаллифларини ёллашни бошламоқда, чунки улар қизиқарли ҳикоя яратишни яхши билади.
Тадбир доирасида GIJN (Суриштирувчи журналистлар глобал тармоғи)нинг аёллар панель муҳокамаси бўлиб ўтди, унда аёллар ҳар куни касб фаолиятларида нималарга дуч келишлари ва уларга қийинчиликларни енгишга имкон берадиган нарсалар билан ўртоқлашди. Ечимлардан бири – худди шундай қийинчиликларни бошдан кечирган ва уларни қандай енгиш кераклигини биладиган мураббийларга эга бўлишдир.
Стресс ва чарчаш билан қандай курашиш керак
Журналистика, айниқса, журналистик суриштирув соҳасида бошқа касбларга қараганда чарчаш тез-тез учрайди. Сессия маърузачиси, профессионал психолог ҳар куни иш бошлашдан олдин, иш кунининг охирида таҳририят ичидаги стресс даражасини текширишни, бажарилган ишлар учун ўзингизга раҳмат айтишни ва кун муваффақиятларини нишонлашни маслаҳат берди.
Таъсир ва тарихни ўлчаш
Энг муҳим журналистик суриштирув 1972-1974 йилларда бўлиб ўтган ва Америка президенти Никсоннинг истеъфоси билан якунланган “Уотергейт можароси”дир. Оммавий ахборот воситаларининг роли шундаки, улар бир неча йил давомида бир хил иш ҳақида мунтазам равишда ёзади.
Оммавий ахборот воситалари учун унинг таъсири ҳақида гапириш, уни ўлчаш ва ўқувчиларга тақдим этиш муҳим, шунда улар таҳририятни қўллаб-қувватлашда давом этадилар.
Тақдим этилган ҳикоялар
Швециянинг издания Hem & Hyra AB нашрининг ижрочи муҳаррири Йохан Сьёхольм ҳикоялар ушбу медиадан ташқари ўз ўқувчиларини қандай топиши билан ўртоқлашди. У бошқа оммавий ахборот воситалари муҳаррирларига суриштирув мақоласининг қисқача мазмуни берилган электрон почта хабарларини юбориш билан шуғулланади. Бу бошқа оммавий ахборот воситаларига «қайноқ» воқеани танлашга ёрдам берадиган қисқа питч ҳтсобланади.
Бундан ташқари, Йоханнинг иши шундан иборатки, агар тергов Швециянинг кичик бир ҳудудига тегишли бўлса, у ушбу воқеанинг ҳудудга тааллуқли бир жиҳатини топади ва ҳудуддаги кичик оммавий ахборот воситалари муҳаррирларига ўз фикрларини юборади. Бу сизга ҳудудий даражага чиқиш ва у ерда ўқувчиларга эга бўлиш имконини беради.
Иштирокчилардан бири конференцияни таърифлаганидек, бу журналистика суриштирувининг «Диснейленд»и. Бу ҳақиқат, чунки «каруселлар» жуда қизиқарли бўлиб туюлди, баъзи маърузачиларнинг сессияларига навбатлар бор эди. Ҳақиқий “Диснейленд”.
Дана Опарина
Шарҳлар