Поезд уриб юбориши натижасида вафот этган темирйўл ходими ҳақида маълумот берилди

Фото: railway.supply

2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида тезюрар “Афросиёб” электропоезди машинисти томонидан берилган камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш.Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар беряпти.

“3750 км нинг 9 пикетдан темир йўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темир йўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири в.б. М.Алиқулов томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ҳамда Афросиёб электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган. Натижада, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган”, – дейилади хабарда.

“Ўзбекистон темир йўллари” томонидан воқеа тавфсилотлари ўрганилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.