Ўзида 172 та жадид ҳақида маълумотларни жамлаган jadidlar.uz платформаси яратилди
Jadidlar.uz платформасида 245 та жадид маърифатпарининг исми шарифи киритилди, улардан 172 та жадиднинг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлари берилган.
Jadidlar.uz платформаси қуйидаги қисмлардан ташкил топган:
- Жадидлар;
- Манбалар;
- Изланишлар;
- Тил ва имло;
- Туркистон мухторияти;
- Воқеалар;
- Кўр-эшит-ўқи;
- Биз ҳақимизда;
- Фойдали ҳаволалар.
Фанлар академияси Тарих институти олимлари томонидан жадидлар илмий меросини ўрганишда қуйидаги тадқиқотлар амалга оширилди:
Жадид маърифатпарварларнинг маънавий мероси, улар фаолиятига оид манба ва ҳужжатлар ҳамда жадидларнинг тарих, тил, адабиёт, санъат ва бошқа йўналишдаги асарларининг изоҳли библиографияси тузилди, таснифланди, тарихшунослиги ўрганилди.
ХIХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагида Туркистонда яшаб ижод этган жадидлар ҳақидаги кутубхона, архив ҳамда музей фондларида сақланаётган барча турдаги маълумотлар, хусусан, мақола, рисола, аудио-видео, фото ва жадидларнинг шахсий буюмлари, расмий ҳужжатлари шунингдек, улар фаолияти оид маълумотлар аниқланди ва электронлаштирилди.
Жадидларнинг “Ойина”, “Самарқанд”, “Садойи Туркистон”, “Садойи Фарғона”, “Нажот”, “Инқилоб”, “Ҳақиқат”, “Маориф ва ўқитувчи”, “Иштирокиюн”, “Туркистон”, “Қизил Ўзбекистон”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Фарғона” каби газета ва журналларда чоп этилган тарихий, бадиий, адабий-илмий, лингвистик йўналишдаги мақолалари тадқиқ этилди. Даврий матбуот саҳифаларидаги жадидлар қаламига мансуб араб ва лотин имлосидаги ажратиб олинган мақолаларни жорий имлога (табдил) ўтказилиб, уларнинг электрон базаси яратилади, шу асосда мақолалар чоп этилди.
Тадқиқот давомида тайёрланган электрон маҳсулотлар jadid.uz электрон платформасига жойлаштирилди.
Олинган илмий натижаларни ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон тарихи”, “Тошкент” телеканалида “Тошкентнома”, телеканали учун маърифатпарвар жадидлар ва уларнинг илмий мероси ҳақида “Ўзбекнинг улуғлари. “Жадидлар” “Турфа тақдирлар” рукни остида туркум теледастурлар тайёрланди.
Шарҳлар