Ўзбекистонда 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Алматы Казахстан землетрясение
Источник: nadisa.org

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 2 август куни 10:39 да зилзила содир бўлган. Эпицентр Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила магнитудаси 4,4 га тенг бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 351 км жануби-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

Навбаҳор туманида 2-3 балл, 28 км.
Ғиждувон туманида 2 балл, 35 км.
Навоий шаҳрида 2 балл, 39 км.
Кармана туманида 2 балл, 44 км.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.