Ўзбекистонда зилзила кузатилди

Сейсмограф
Фото: IStock

Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 5 март куни 11:52 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Эпицентр Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 15 км чуқурликда жойлашди. Зилзила магнитудаси 3,6 га тенг бўлди.

Бўстонлиқ туманида сезилиш кучи 2 баллни ташкил этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.