«Ўзкомназорат» TikTok ва Twitter тармоқларининг тўхтаб қолишига сабабига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари TikTok ва Twitter фаолиятидаги носозликларни қайд этмоқда. DownDetector маълумотларига кўра, Ўзбекистон, Покистон, БАА ва бошқа қатор мамлакатлардаги фойдаланувчилар TikTok тармоғига улана олмаяптилар.
«Ўзкомназорат» ташкилотининг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланган. Бунда айнан қайси ижтимоий тармоқ қонунчиликни бузганига хабарда аниқлик киритилмаган.
Бундан олдин “Ўзкомназорат” ташкилоти Mail.ru Group («ВКонтакте»), Twitter Inc. (Twitter) ва Tencent Inc. (WeChat) компанияларига “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 27-1 моддасининг талабларини амал қилинишини таъминлаш бўйича тегишли чораларни қабул қилиш ҳақида кўрсатма берганди.
Яқинда Ўзбекистон президенти тиктокерларни номақбул хатти-ҳаракатлари учун танқид қилганди.
Шарҳлар