Зоир Мирзаев: Булар креслони ўзларига никоҳлаб олган

Фото: kun.uz

Зоир Мирзаев тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда Тошкент вилоятининг 10 та туман ва шаҳарнинг бош врачини ишдан бўшатишга топшириқ берди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу ходимлар маҳаллий дори ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзоламаган ва шу билан президент топшириғини бажармай келяпти.

“Молия бошқармаси, эртага гуруҳ тузиб, булар ким билан шартнома қилган, неча сўмдан дори оляпти, қандай импорт дори харид қиляпти-ю ўзимизники ёқмайди буларга, нимага буларнинг фикри бузуқ, баҳо берасиз? Мен сизга прокуратурадан ҳам, департаментдан ҳам, солиқдан ҳам одам қўшиб бераман. Оффшор фирмалардан, обнал фирмалардан дори олаётганларинг тўғрисида билмайди деб ўйлайсизларми?”, — деган ҳоким Зоир Мирзаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.