Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилди. Бу ҳақда у ўз Телеграм-каналида маълум қилди.
“Бугун мен Грознийда “Аҳмат” Осиё кураш лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдот отни топширдим. Бу муҳтарам катта акамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтиб кетган туғилган куни учун совға. Унинг ушбу олийжаноб ҳайвонларга муҳаббатини билган ҳолда, бу ҳадя унга маъқул келишига ишонаман. Отлар ажойиб, ёш бўлишига қарамай, улар турли мусобақаларда ўзини мувафаққиятли кўрсатган», — деб ёзади Қодиров.
Шунингдек, Чеченистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига ўз номидан энг яхши тилакларини етказиб қўйишларини сўраган. У Чеченистон Республикаси минтақалар ўртасидаги қалин биродарлик алоқалари юзага келганини қадрлаши ва фахрланишини, шубҳасиз, бунда шахсан Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта эканини таъкидлаган.
Шарҳлар