Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари»га раҳбар этиб тайинланди
Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, 14 июль куни Зуфар Ғиёсович Нарзуллаев “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси бошқарувининг раиси этиб тайинланди, деб ёзади «Газета» нашри компания матбуот хизматига таянган ҳолда.
У бу лавозимда 2019 йил февралидан бери компанияни бошқариб келган Хусниддин Хосиловни алмаштирди (даставвал раис вазифасини бажарувчи). Шавкат Мирзиёев 11 июль куни уни фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берган эди.
Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан буён темир йўл тармоғининг таркибий бўлинмаларида турли раҳбар лавозимларида ишлаб келмоқда. 2009-2016 йилларда темир йўл соҳаси капитал қурилиш дирекциясини бошқарган ва Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли қурилишида иштирок этган.
2016-2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилдан “O‘zshahar qurilish invest ” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган. 2014 йилда «Fidokorona mehnatlari uchun» ордени билан тақдирланган.
Шарҳлар