UzReport TV vs Beeline TV: муаллифлик ҳуқуқи бузилганми – ҳуқуқшунослар изоҳи

UzReport TV телеканали  Unitel (Beeline савдо белгисининг эгаси) компаниясини муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда айблаб мобил операторни судга берди. Beeline Uzbekistan компанияси муаллифлик ҳуқуқларини бузгани ҳақидаги айбловга қўшилмаяпти, у ўз позициясини амалдаги қонунчилик доирасида ҳимоя қилишга тайёр. Ҳуқуқшунослар Мадина Турсунова Илҳом Ҳамидор ушбу воқеанинг ҳуқуқий таҳлилини ўтказди.
 
Ўзбекистоннинг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни бўйича телевизион канал  телевизион кўрсатувларни яратиш ва уларни эфирга узатиш ёки кўрсатувларни кабель орқали узатиш ташаббуси ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган эфирга узатувчи ташкилот ҳисобланади. Телеканал ўз дастурларини (ўз телелойиҳалари, сериаллари, фильмлари, янгиликлар дастурлари ва ҳ.к.) ёки тузилган лицензион келишувлар асосида бошқа ҳуқуқ эгаларининг теледастурлари ёки бошқа аудиовизуал асарларини эфирга узатиши мумкин. шундай қилиб телеканалнинг бутун эвири юқорида тилга олинган қонунга мувофиқ эфирга узатиш дейилади.
 
Телеканалнинг телевизион кўрсатуви ёки трансляцияси  муаллифлик эмас, балки турдош ҳуқуқлар объекти ҳисобланади. 
 
МАЪЛУМОТНОМА:
 
Турдош ҳуқуқ – бу муаллифлик ҳуқуқи билан боғланган ҳуқуқ, аммо ундан алоҳида мавжуд бўлади. Ижрочилар, фонограммаларни тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотларининг (телевизион каналлар) ҳуқуқлари турдош ҳуқуқлар дейилади. Масалан, сериал, фильм, тўғридан-тўғри эфир ёки спорт тадбирини ёзиб олиш аудиовизуал асар бўла туриб, муаллифлик ҳуқуқининг объектлари сирасига киради. Бунда телеканал ўз эшиттиришлар жадвалини шакллантиради ва унга муаллифлик ҳуқуқларининг (аудиовизуал асарлар, фотосуратлар ва ҳ.к.) ва ҳуқуқ эгалари билан тегишли лицензион келишувлар асосида турдош ҳуқуқларнинг (фонограмма ижроси, бошқа эшиттирувчи ташкилотларнинг кўрсатувларидан парчалар) турли объектларини киритади, улар турдош ҳуқуқларнинг янги объектини – эфирга узатувчи (кабель) ташкилотнинг кўрсатувини шакллантиради.
 
Шунингдек, қонун эфирга узатишдан турли фойдаланиш ва хабар бериш усулларини ҳам ажратади, уларга, хусусан, қуйидагилар киради:

  • барчанинг эътибори учун юбориш  – асарларни ёки турдош ҳуқуқлар объектларини эфирга узатиш, кабель орқали юбориш, шунингдек уларни юбориш жойида вакиллари бўлмаган омма эшитиб ва (ёки) кўриб идрок этиши учун, шу тарзда эшитиш ёки кўриш мумкин бўлган асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектлари амалда идрок этилиши-этилмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай бошқача усулларда етказиш;
  • ретрансляция — эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи бир ташкилотнинг кўрсатув ёки эшиттиришини эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи бошқа ташкилот томонидан бир вақтда эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш;
  • кабель орқали юбориш — асарларни ёки турдош ҳуқуқлар объектларини кабель, сим ёки шунга ўхшаш воситалар ёрдамида барчанинг эътибори учун юбориш;
  • барчанинг эътиборига етказиш — асарларни ёки турдош ҳуқуқлар объектларини симлар ёки симсиз алоқа воситалари орқали телекоммуникация тизимларидан фойдаланувчилар ўз танловига кўра исталган жойда ва исталган вақтда улардан фойдалана олиши мумкин бўлган тарзда барчанинг эътибори учун юбориш. 

Телевидениеда, кабель телевидениесида ва онлайн-телевидение орқали спорт ўйинларини трансляция қилиш турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланишнинг алоҳида турлари ҳисобланади, у телеканалнинг ёки трансляцияга турдош ҳуқуқи бўлган бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигини олишни талаб қилади (“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуннинг 52-моддаси). 
 
Умумий қоидага кўра, жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларининг ташкилотчилари жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини уларнинг тасвири ва (ёки) овозини ҳар қандай усуллар билан ва (ёки) турли технологиялар ёрдамида трансляция қилиш орқали, шунингдек мазкур трансляцияни ёзиб олишни ва (ёки) тадбирни фотосуратга ҳамда видеотасвирга туширишни амалга ошириш орқали ёритишга бўлган алоҳида ҳуқуқларга эга. Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ёритиш ҳуқуқидан учинчи шахслар фақат жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари ташкилотчиларининг ёзма рухсатлари билан ёхуд учинчи шахслар томонидан ушбу ҳуқуқларнинг бундай тадбирлар ташкилотчиларидан сотиб олинганлиги тўғрисидаги ёзма шаклдаги келишувлар асосида фойдаланиши мумкин («Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 21-моддаси).

Шундай қилиб, спорт ҳодисаларини трансляция қилиш ҳуқуқи, уларнинг телефизион ҳуқуқлари бошқа ҳудудларга сотилганида, уларнинг ташкилотчиларига ёки ташкилотчиларнинг манфаатларини тақдим этувчи компанияларга тугишли бўлади. 
 
Дунёда спорт интернет-трансляциялари бозори ошиб бормоқда. Спорт – бу, энг аввало, тўғридан-тўғри эфирларга асосланган контент. Трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олиш қиймати, юқори реклама бюджети спорт трансляциялари медиа бозорининг асосини ташкил қилади. 
 
МАЪЛУМОТНОМА
 
АПЛ – бу трансляция қилиш ҳуқуқининг қиймати бўйича дунёдаги энг қиммат миллий турнир. Англия Премьер-Лигасининг уч мавсумини (2019-2022) трансляция қилиш ҳуқуқиларини сотишдан кўриладиган даромад 10,4 млрд долларни ташкил қилган.
 
UzREPORT телеканали Ўзбекистон тарихида илк бор Англия Преьер-Лигаси (АПЛ), УЕФА чемпионлари лигаси, Евро 2016, Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018, Испания Ла Лигаси ва бошқаларни трансляция қилиш ҳуқуқларини сотиб олган биринчи телеканал ҳисобланади. 
 
Конкрет ҳудудда спорт ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқлари жаҳон амалиётига кўра пакетлар билан берилади. Ушбу пакетлар эфир телевидениеси учун, пуллик (кабель) телевидениеси учун, Интернет ва мобил қурилмаларда намойиш қилиш учун алоҳида шакллантирилади. Кўп ҳолларда ОТТ-сервислари, онлайн телевидение орқали ретрансляция қилиш ҳуқуқлари телевизион эфир учун пакетларга киритилади.
 
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-бандига мувофиқ кабель, эфир, интерфаол, IPTV (IP-телевидение) , ОТТ (Over the Top) ва онлайн телевидение – бу муайян ҳудудда эркин кўриш учун очиқ бўлмаган кабель телевизион каналлари орқали телекўрсатувларни ва телекоммуникация хабарларини ишлаб чиқариш, шакллантириш ва тарқатишни таъминлайдиган тақсимлаш ва ташкилий-бошқарувчилик жараёни билан шуғулланувчи субъект. 
 
UZ REPORT телеканали, ўз навбатида, эфир эшиттириши ташкилотиҳисобланади, у ҳуқуқ эгалари (спорт ўйинларининг ташкилотчилари) билан лицензион келишув асосида қатор Европа мамлакатларининг миллий футбол биринчиликлари ўйинларини трансляция қилиш, ретрансляция қилиш ва барчанинг эътибори учун юбориш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга.
 
Агар лицензион келишув ОТТ сервиялар ёрдамида Интернет тармоғида ўйинларни барчанинг эътибори учун юбориш бўйича эксклюзив ҳуқуқни кўзда тутган бўлса, унда Интернет тармоғида ўйинларни трансляция қилиш фақат алоҳида ҳуқуқлар эгасининг розилиги билан ва томонлар тарафидан келишилган тўлов эвазига амалга оширилиши мумкин.
 
Изоҳ:
Мадина Турсунова, ҳуқуқшунос
Илхом Хамидов, ҳуқуқшунос

Бош саҳифадаги коллаж: Kun.uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.