,

9 миллион нафар ўзбекистонлик Ucell компаниясини танлади

2023 йилда Ucell мамлакат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда ажойиб натижаларни кўрсатиб, бозордаги ўз ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Жами инвестициялар ҳажми 136,3 миллион доллардан ортиқ бўлган компания алоқа сифатини яхшилаш ва Ўзбекистон фуқаролари учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришди. Ушбу инвестициялар Ucell тармоғини кенгайтириш имконини берди. Хусусан, йил давомида 1172 та антенна  конструкциялари қурилиб, 2449 та база станциялари модернизация қилинди. Бундан ташқари, компания 7233 та янги база станцияларини тижорат мақсадларида фойдаланишга топширди, бу эса қамров ва алоқа сифатини сезиларли даражада оширди. Натижада: «COSCOM» МЧЖ бугунги кунда абонентлар сони бўйича етакчи ҳисобланади: 9 миллион Ўзбекистон фуқароси Ucell компаниясини танлади.

Ucell компаниясининг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирадиган бўлсак, мамлакат бюджетига солиқ ва йиғимлар шаклида 650 миллиард сўм тушганини таъкидлаш мумкин. Бундан ташқари, Ucell бир йилда 300 дан ортиқ кишини ишга қабул қилиб, янги иш ўринларини яратишга фаол ҳисса қўшади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ucell технологик етакчи ҳисобланади. Хусусан, ўтган йили компаниянинг мобил алоқа тармоғи объектлари 18 фоизга ўсди, деярли барча база станциялари тўртинчи авлод 4G LTE алоқалари билан тўлиқ жиҳозланди. Самарқанд ва Тошкентда бешинчи авлод 5Г алоқа тармоғининг қамров доираси кенгайтирилди. Тошкент вилоятининг курорт ҳудудлари ҳам эътибордан четда қолмади, бу ерда 5G алоқаси ҳам йўлга қўйилди, Амирсой дам олиш масканида 2290 метр баландликдаги энг баланд база станцияси фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, Сирдарё, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг ўзида мобил алоқа тармоғи инфратузилмаси тўлиқ янгиланди. Натижада ўтган йил давомида тармоқ орқали интернет-трафик икки баравар кўпайди.

Ucell 2024 йилда бошланган ишни давом эттиради. Режаларга бешинчи авлод 5G мобил алоқасининг қамров зонасини кенгайтириш ва юқори тезликдаги 4G LTE база станцияларини ишга тушириш киради.

Бугунги кунда Ucell компаниясининг асосий вазифаси оддий, ҳамёнбоп ва ишончли хизматларни тақдим этишдан – одамлар билан ишлаш ва одамлар учун ишлашдан иборат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.