China Leasing Group 7 йиллигини нишонламоқда
12 июн куни China Leasing Group лизинг хизматларии бозоридаги фаолиятнинг 7 йиллигини нишонламоқда. Ўз тажрибасига таяниб, компания долзарб вазифа сифатида – бизнесменларнинг вақтларини тежаган ҳолда минимал молиявий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқариш учун асосий воситаларни қўлга киритиш имкониятини яратган.
Компания муваффақиятининг негизи – мижозларни биринчи учрашувдан бошлаб, келишувнинг кейинги босқичларида ҳам қўллаб-қувватлашдан иборат. Корпоратив руҳ ва бирдамлик, билим ва тажриба савияси, шериклар билан ўрнатилган дўстона ва ўзаро ишончли муносабатлар, қўйилган масалаларни ҳал қилишга, хизмат сифатини рақобатбардош даражада ривожлантиришга ва ишонч билан келажакка қарашга асос беради.
Яқин вақтгача компания фақат Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг махсус ва қурилиш техникаларини лизингга берар эди. Киритилган ўзгартишлар натижасида 2016 йилнинг бошидан компания Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, ҳар қандай таъминотчи ва лизингнинг турли шакллари, шу жумладан back-leasing билан ишлашни бошлаб юборди.
Компания фаолияти давомида, жами 45.8 млрд. сўмлик мулк қийматига эга булган 204 та лойихани молиялаштирган. Иқтисодиётнинг турли жабхаларида фаолият юритаётган 148 та ташкилот компаниянинг мижозлари қаторига кирди.
Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмасининг 2015 йил натижалари рейтингига мувофиқ CLG 100% шахсий сармояли лизинг компанияси сифатида инвестициялари бўйича биринчи ўринни эгаллади ва шахсий лизинг ташкилотлари ўртасида портфел қиймати бўйича ТОП-3 кирди.
Мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида компания енгиллаштирилган хужжат йиғиш шароитларини яратди. Ушбу шароитларни асосий устунлиги – лизинг шартномасини 3 кун ичида тузишга имкон беришидир.
Лизинг бозори салоҳияти ўсиш имкониятини яратиб бераётганлигини инобатга олиб, компания Республиканинг инвестицион лойиҳаларида иштирокини кенгайтирган ҳолда, жадал ривожланишда давом этмоқда.
«Лизинг компаниясининг 7 йиллик фаолият – барқарорлик ва ўрнатилган анъаналари тўғрисида далолат берадиган муддатдир. Жамоанинг касбий маҳорати, келишиб ишлаши бизнеснинг тўғри стратегиясини ривожлантиришга ва устувор йўналишларини аниқлашга имкон беради. Давр талаби билан ҳамоҳанг бўлиб, биз доим ўз билимларимизни такомиллаштирамиз ва олдимизга улкан мақсадлар қўямиз.» – дейди Улуғбек Худайбердиев «China Leasing Group»нинг бош директори.
Компания тўғрисида: China Leasing Group 2009 йилнинг июн ойида рўйхатга олинган. 2016 йил бошидан компания ҳар қандай таъминотчилар билан ишламоқда ва back-лизинг хизматини кўрсатишга тайёр.
Реклама сифатида чоп этилган
Шарҳлар