Пулни қаерда айирбошлаган маъқул: энг юқори айирбошлаш курси
Авваллари валюта курслари барча айирбошлаш пунктлари учун битта бўларди ва уни Ўзбекистон Марказий банки белгиларди. 2019 йил ноябрь ойидан бошлаб хусусий банклар курсга мустақил равишда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлди, бу “Капиталбанк”ка валюталар бозорида энг манфаатли таклифни бериш имконини берди.
«Биз валюталар айирбошлаш масаласида универсал жавобга айланишга қарор қилдик. Биз ҳар доим долларнинг энг юқори курсини ушлаб туришга ҳаракат қиламиз – буни ходимларимиз ҳам узлуксиз назорат қилиб туришади. Баъзида бошқа банклар ҳам курсни кўтаради, биз эса бунга жавобан дарҳол курсни ундан ҳам юқорироққа кўтарамиз. Одамлар бизда ўз пулларини энг манфаатли курс бўйича айирбошлашлари мумкинлиги борасида ишонч билан келишлари мумкин.» – дейди “Капиталбанк” касса операциялари департаменти директори Қаҳрамон Расулов.
«Капиталбанк»да доим энг юқори айирбошлаш курси. Агар нақд пуллар нақдсиз пулларга айирбошланса, унда банк янада манфаатлироқ шартларни таклиф қилади. Доллардаги омонатларингизни олиб келишингиз ва уларни юқорироқ курс бўйича айирбошлаб, сўмдаги картага юклашингиз ёки бирданига ҳисобрақамга ўтказишингиз мумкин.
Тўлиқ нақдсиз айирбошлаш учун «Капиталбанк» офисига келиш шарт эмас. Apelsin иловаси ёрдамида пулларни юқорироқ курс бўйича айирбошлаш ва уларни валютадаги картадан сўмдаги картага ёки тескари тарзда ўтказиш мумкин.
Шарҳлар