TBC Bank Uzbekistan ва Payme вакиллари ЕТТБнинг Самарқандда бўлиб ўтган 32-йиллик йиғилиши ва бизнес-форумида маъруза қилишди

Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан “Барқарорликка инвестициялар” мавзусида 32-йиллик йиғилиш ва бизнес-форум бўлиб ўтди. Ушбу кенг кўламли тадбир 12 йил ичида биринчи марта Марказий Осиёга қайтди. Уч кун давом этган учрашув бутун дунёдан ҳукуматлар вакиллари, молия ва корпоратив раҳбарлар, тадбиркорлар, фуқаролик жамиятининг вакиллари ва оммавий ахборот воситаларини бир жойга жамлади.

Йиллик йиғилиш ЕТТБнинг минтақани қўллаб-қувватлаш қобилияти, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига кейинги ҳиссаси ҳақида муҳим қарорлар қабул қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистондаги биринчи дижитал-банк ҳисобланган TBC Bank Uzbekistan Payme билан биргаликда ушбу нуфузли тадбирда бош ҳомийлардан бири сифатида муҳим рол ўйнади. Бундан ташқари, TBC Bank Uzbekistan ва Payme кузатув кенгаши раиси Николоз Курдиани ва TBC Bank Uzbekistan бошқаруви раиси Спартак Тетрашвили мунозара панелларида маърузачилар сифатида мазкур компанияларни тақдим этишди.

“Рақамли дивидендлар: технологиялар молиявий инклюзия учун калитми?” мавзусидаги панелли мунозара давомида Спартак Тетрашвили бошқа молия институтлари вакиллари билан биргаликда рақамлаштиришнинг молиявий инклюзивликка, айниқса ривожланаётган бозорларга трансформацион таъсирини муҳокама қилди.

“Инновацион дижитал платформамиз туфайли чекка ҳудудлардаги одамлар банк хизматларидан масофадан туриб фойдаланишлари мумкин. Биз технологиялар орқали инновациялар ва одамлар ҳаётини соддалаштириш тарафдоримиз”, — деди TBC Bank Uzbekistan бошқаруви раиси. Шунингдек, у рақамлаштириш даврида киберхавфсизликка устувор аҳамият бериш муҳимлигини таъкидлади: “Биз рақамли банкда ишлаётганимиз ва рақамли пуллар билан шуғулланаётганимиз сабабли, тизимимизда банк ва банкнинг фойдаланувчилари хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш учун бир қатор илғор киберхавфсизлик ечимлари аллақачон жорий этилган«.

TBC Bank Uzbekistan ва Payme Кузатув кенгаши раиси Николоз Курдиани “EТТБ инвестор сифатида: инвестиция фаолият объекти нуқтаи назаридан” мунозаралар панелида маърузачи сифатида сўзга чиқди ва у Ўзбекистон бозорининг потенциал инвесторлар учун рақамли тараққиёт жозибадорлиги фактини таъкидлади: “Инвесторлар Ўзбекистоннинг тўлов тизимлари нуқтаи назаридан қанчалик рақамланганлигини етарлича баҳоламайдилар. Кўпчилик аллақачон бозорга кириб муваффақиятга эришди, TBC Bank Uzbekistan бунга мисол, Ўзбекистонда 2 йиллик ишимиз давомида биз аллақачон TBC Uz иловасида 2,5 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқдамиз, 9 миллион фойдаланувчига Payme хизмат кўрсатмоқда, биз аллақачон зарар кўрмасдан ишлаш нуқтасига чиқдик. Мамлакатдаги инвестиция муҳити Ўзбекистонга халқаро бизнесни жалб этиш ва ривожлантиришга ёрдам беради, шунинг учун ким бу минтақага инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқаётган бўлса – ҳозир айнан буни амалга ошириш вақти”.

Payme компанияси бош директори Давид Меликидзе: “Мамлакат рақамли хизматлар бозорини, онлайн тўловларни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга ва Payme-нинг сўнгги йилларда ўсиши бу салоҳиятни яққол кўрсатиб турибди. Ишонамизки, аҳолининг турли гуруҳлари, турли ёшдаги, турли ҳудудлардан кенгроқ жалб этилиши ва фойдаланилаётган хизматлар сонининг кўпайиши туфайли бу тоифа ўсишда давом этади. Одамлар кундалик вазифаларини онлайн тарзда ҳал қилишлари учун бизда молиявий ва ИТ саводхонлигини ошириш, рақамли хизматларга тўлиқ ишончни шакллантириш, ушбу хизматларнинг қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича кўп иш қилишимиз керак”.-дея қайд этди.

TBC PLC

TBC Bank Group PLC (“TBC PLC”) Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. TBC PLCкомпанияси  TBC Bank (“TBC Банк”) ОАЖ ва асосан Грузияда молия сектори ва бошқа яқин соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар гуруҳининг бош компанияси ҳисобланади. Ўзининг шўба корхоналари билан биргаликда TBC Грузиядаги етакчи универсал банк гуруҳи бўлиб, мижозлар кредитлари бўйича умумий бозор улуши 39,1% ва мижозлар депозитлари бўйича 40,7%. Одамлар ҳаётини осонлаштириш вазифасига эга бўлган технологияга асосланган компания сифатида TBC барча асосий бизнес йўналишларида, жумладан, чакана савдо, корпоратив ва микро, кичик ва ўрта корхоналарда (МКЎК) устунлик қилади. Компаниянинг молиявий хизматлари анъанавий банк таклифлари билан бир қаторда саноатнинг етакчи ечимларини ҳам ўз ичига олади.

2020 йилда TBC PLC Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирди.  

TBC Bank Uzbekistan – Ўзбекистондаги биринчи рақамли технологияга асосланган банк бўлиб, TBC Bank Group PLC таркибига киради. 2020-йилда ўз фаолиятини бошлаган TBC Bank Uzbekistan жадал ривожланмоқда, ўзининг инновацион молиявий-техник платформаси орқали мижозларга хизмат кўрсатмоқда, мобиль илова орқали чакана банк хизматларини таклиф қилмоқда. Бугунги кунда рўйхатдан ўтган 2,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар уйларидан чиқмасдан банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга.

Payme  Ўзбекистондаги етакчи онлайн тўлов хизматларидан бири бўлиб, фойдаланувчилар ва бизнес учун сифатли тўлов ечимларини тақдим этади. Payme туфайли бутун Ўзбекистон аҳолиси кундалик вазифаларини қулай ва тез ҳал қилиш имкониятига эга. Бугунги кунда Payme – бу мобиль телефонлар учун одатий тўловлар ва пул ўтказмаларидан тортиб, тўғридан-тўғри илованинг ўзида авиачипталарни сотиб олишгача бўлган кенг кўламли хизматлар. Payme аудиторияси бугунги кунда 9,5 миллион кишидан ошди, бизнес ҳамкорлари сони 73 мингдан ортиқни ташкил қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.