Тадқиқот: Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

Юрак хуружини ўтказган беморларда кўпинча касалликдан сўнг зарарланган мушаклар ўрни чандиқ билан қопланади. Бу эса юракнинг организмга қон ҳайдаш қобилиятини заифлаштиради ва юрак етишмовчилигини юзага келтиради. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати ёзмоқда.

Буюк Британияда чоп этиладиган “Nature Cardiovascular Research” халқаро журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, инсон танасидаги GPNMB оқсили инфарктдан кейин юрак тўқимаси тикланишида муҳим роль ўйнайди.

Олимлар томонидан жониворларда ўтказилган тажриба жараёнида суяк кўмигининг иммун ҳужайралари GPR39 молекуласи билан биргаликда юрак фаолиятини тиклашга ёрдам берувчи GPNMB оқсили ишлаб чиқариши маълум бўлди.

Синов чоғида қуйидаги таҳлиллар қўлга киритилди: инфарктдан кейин бир ой ўтгач, GPNMB оқсилидан маҳрум бўлган ҳайвонларнинг 67 фоизида юрак соҳасида кучли чандиқлар кузатилди.Оқсил даражаси меъёрида бўлган жониворларда эса бу кўрсаткич атиги 8 фоизни ташкил этди.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу янгиликдан юрак хуружи асоратларини бартараф этувчи янада самарали дори воситаларини яратишда фойдаланиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.