1 август куни SMS хизматлари ўчириладими?

1 август куни SMS хизматлари ўчириладими?

Эртага, 1 август куни республика олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Ҳаққоний ва шаффоф имтиҳонларни таъминлаш мақсадида уяли алоқа операторлари ҳар йили SMS жўнатиш ва олиш функцияларини 3-6 соатга ўчириб қўярди.

Ушбу хабар ёзилаётган пайтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи уяли алоқа операторларига тегишли ҳеч бир сайтда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Шунингдек бу ҳақда ушбу компанияларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Компаниялар вакилларидан ҳам бу борада ҳеч қандай изоҳ олиб бўлмади.

ANHOR.uz таҳририяти эртага sms-хабарлар хизмати эрталаб соат 9:00 дан 13:00 гача ишламаслиги мумкинлигини тахмин қилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.