Саломатлик бўйича виртуал маслаҳатчи ишга туширилди

Фото: ССВ

ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган, такомиллаштирилган, саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи прототипининг ишга тушганини эълон қилди.

S.A.R.A.H. (Smart AI Resource Assistant for Health) сунъий интеллектга асосланган, саломатлик масалалари бўйича интерактив ёрдамчи деган маънони англатади ҳамда янги тил моделлари ва энг замонавий технологияларга асосланган тиббий-санитария соҳасидаги маълумотларнинг интеллектуал генераторлари эволюцияси натижасидир.

«Тизим ҳар қандай компьютер қурилма фойдаланувчиси билан кечаю-кундуз саккиз тилда мулоқот қилиш имконига эга бўлиб, саломатлик билан боғлиқ қатор масалалар бўйича маълумотларни тақдим этади. Бунда соғлом турмуш тарзи, руҳий саломатлик йўналишлари ҳам қамраб олинган бўлиб, фойдаланувчиларга ўз соғлигини мустаҳкамлашга режали кўмаклашиб боради», – дейилади хабарда.

S.A.R.A.H. ёрдамида фойдаланувчилар бутун дунё бўйлаб асосий ўлим сабаблари, хавф омиллари, жумладан, саратон, юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари ҳамда қандли диабет ҳақида батафсил маълумотглар билан танишишлари мумкин. Улар тамаки чекишни ташлаш, фаол турмуш тарзига амал қилиш, соғлом овқатланиш, стрессдан чиқиш ва бошқа турли мавзулар бўйича долзарб маълумотларни олишлари мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.