3 ойда “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди

Фото: газета уз

Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га мамлакат бўйича жами 3 111 148 та мурожаат қайд этилган. Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 2 205 296 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 812  247 та ва туғуруқлар – 19 114 тани ташкил қилган.

Энг кўп мурожаатлар:

Тошкент шаҳри — 330 919 та;

Фарғона вилояти — 326 436 та;

Андижон вилояти — 300 279 та;

Тошкент вилояти — 289 533 та;

Наманган вилояти — 271 791 та қайд этилган.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий вилояти (90 434 та), Сирдарё вилояти (107 180 та), Жиззах вилояти (116 878 та) ва Бухоро вилоятида (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилган.

Маълумот учун, ўтган 2023 йилнинг айни шу даврида тез тиббий ёрдам хизматига жами 3 миллион 90 минг 313 та чақириқ келиб тушган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.