«Вабо» эпидемияси авж олиши айтилмоқда

Фото: ССВ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра дунё бўйлаб вабо эпидемиясининг тарқалиш хавфи юқори даражада, деб ёзмоқда ССВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, “ўтган йили сайёрамизда ушбу касалликни юқтирган 709 мингга яқин бемор рўйхатга олинган. Улардан 4,3 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, ҳали ёз мавсуми яқинлашмай туриб, яна ўсиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда”. 

Шунингдек, жорий йилнинг январь ойида 17 мамлакатда қарийб 41 минг кишига вабо ташхиси қўйилган ва беморларнинг 775 нафари хасталик қурбонига айланган.  

“Янги эпидемия ўчоқлари Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида аниқланган. Айниқса, Замбия ва Зимбабве мамлакатларида ўсиш суръатлари юқори бўлган”,- дейилади хабарда. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ мазкур давлатларни зарур дори-дармон ва вакциналар ҳамда бошқа тиббий ресурслар билан таъминлаш чоралари кўрмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.