АҚШ Ўзбекистонга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳажмини қисқартирди

АҚШ Ўзбекистонга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳажмини қисқартирди

Пентагоннинг охирги ҳисоботига қараганда, Қўшма Штатлар Марказий Осиё республикаларига кўрсатилаётган беғараз ёрдам ҳажмини сезиларли даражада қисқартирмоқда. Американинг Марказий Осиё давлатларига ҳарбий ёрдами АҚШга Афғонистонга ўтиш йўли тақдим этилгани билан бевосита боғлиқ эди. Энди афғон миссияси якунланиши муносабати билан ёрдам ҳажми ҳам қисқара бошлади.

Ҳисоботда АҚШ мудофаа вазирлигига хорижий кучларни хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқитиш ва жиҳозлаш имконини берувчи Қонуннинг мудофаа харажатлари тўғрисидаги1004-моддаси (Section 1004 of the National Defense Authorization Act) доирасидаги харажатлар батафсил тавсифланган.
 
Янги маълумотлар жорий молия йилининг (Америка стандартлари бўйича 2013 йилнинг октябридан 2014 йилнинг апрелигача) биринчи ярминигина қамраб олган. 2012 йилги маълумотлар билан солиштирганда, бошқа мамлакатларга каби Ўзбекистонга кўрсатиладиган ёрдам ҳам кескин қисқарган:

Ўзбекистон: $5,7 млн дан $156 минггача
Қозоғистон: $8,7 млн дан $187 минггача
Қирғизистон: $21,3 млн дан $1,2 млн гача
Тожикистон:  $15,4 млн дан $1,1 млн гача
 
Мазкур дастур доирасида ўқитиш ишлари асосан ҳарбийларга эмас, балки хавфсизлик хизматига қаратилган эди.

АҚШнинг ҳарбий ёрдами Афғонистонга йўл очиш билан бевосита боғлиқлиги ҳисобга олинадиган бўлса, миссия якунланиши билан ёрдам миқдори ҳам камайиши мантиққа тўғри келади. Бу орада эса Россия ушбу минтақа давлатларига, хусусан Қирғизистон ва Тожикистонга кўрсатиладиган ҳарбий ёрдам ҳажмини сезиларли даражада оширмоқда.

Фото: AP.org

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.