Турфирма асосчиси 68 миллион сўм миқдорида солиқ тўламагани аниқланди

Турфирма асосчиси 68 миллион сўм миқдорида солиқ тўламагани аниқланди

«Silk Voyage» сайёҳлик фирмасининг асосчиси солиқларни яширганлиги учун ҳукм қилинди. 2010-2013 йилларда давлат ғазнаси мазкур фирмадан қарийб 68 млн сўм олмаган. Бундан ташқари, фирма айланма йўллар билан 62 млн сўм ва 293 минг АҚШ долларига эга бўлган.
 
Бу ишларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини четлаб ўтган ҳолда хуфия схемалар орқали амалга оширилган бўлиб, уларга кўра давлатга олинган хориж валютасининг ярми давлат нархи бўйича сотилиши керак бўлган. Суд қарори билан қонунбузарга тегишли жазо тайинланди.
  
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Huquq газетасининг материаллари бўйича  
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.