Тошкентнинг ТТЗ даҳаларида энергияни тежовчи 14 та маҳаллий қозонхона барпо этилади

Тошкентнинг ТТЗ даҳаларида энергияни тежовчи 14 та маҳаллий қозонхона барпо этилади

“Тошиссиққуввати” корхонаси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ТТЗ-1, 2, 4 ва Югнакий даҳаларида 14 та замонавий маҳаллий қозонхонани барпо этади. Бу ҳақда “Правда Востока” нашрига корхонанинг бош директори Баҳром Қурбонбеков маълум қилган.

Мазкур даҳалардаги кўп хонадонли тураржойлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ҳамда энергияни тежовчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган маҳаллий қозонхоналар Ўзбекистон Президентининг 15 майдаги Қарорига биноан ёпиладиган ТТЗ қозонхонасининг ўрнида қурилади, деб ёзади Gazeta.uz.  

Баҳром Қурбонбековнинг қайд этишича, маҳаллий қозонхоналарни фойдаланишга топшириш ишлари 2015 йилнинг биринчи чорагидан кечиктирмасдан бажарилиши керак.

Айни пайтда бу борада лойиҳа-тадқиқот ишлари олиб борилаётган бўлиб, уларнинг мақсади истеъмолчилар узлуксиз равишда ва тўлиқ ҳажмда иссиқ ва совуқ сув билан таъминланишини кўзда тутувчи вариантни ишлаб чиқишдан иборат.
 
Фотосурат: Gazeta.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.