Чирчиқ дарёси қирғоқларидаги ноқонуний дала-ҳовлилар бузилади

Чирчиқ дарёси қирғоқларидаги ноқонуний дала-ҳовлилар бузилади

Тошкент вилоят ҳокимлиги яқин ойларда қатор профилли идоралар билан ҳамкорликда Чирчиқ дарёси қирғоқларида ноқонуний қурилган дала-ҳовлиларни бузишни бошлайди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакили халқаро пресс-клуб мажлиси давомида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда Чирчиқ дарёсининг чап ва ўнг қирғоқларидаги қурилмаларнинг ҳолатини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи махсус комиссия шакллантирилади, шундан сўнг дала-ҳовлиларни бузиш ишлари бошланади.

“Бугунги кунда Чирчиқ дарёси қирғоқларида қарийб 200 та ноқонуний қурилма борлиги аниқланган. Батафсил таҳлил ишларидан кейин биз бу рўйхатни тўлдирамиз ва Тошкент вилоят ҳокимлигига берамиз. Ҳокимлик бу борадаги ишлар билан бевосита жойнинг ўзида шуғулланади. Ҳозир табиатни муҳофаза қилиш, шу жумладан ушбу масала бўйича ҳукумат даражасидаги қарор тайёрланмоқда. У пайдо бўлганидан кейин мониторинг ишлари узоғи билан бир ой вақтни эгаллайди”, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ходими Sputnik мухбирига.

Экспертнинг айтишича, бу ерда ушбу чоралар қўлланадиган икки хил турдаги қурилмаларни ажратиш керак. Дарё бўйида ноқонуний қурилганлари шубҳасиз бузиб ташланади. Бироқ зарур рухсатномаларга эга ва ҳозирги пайтда сел хавфи бўлган зонада жойлашган бинолар ҳам бор. Бундай уйларни бузмасдан, юқорироққа, қирғоқнинг хавфсиз жойларига кўчириш режалаштирилган.

Қайд этамиз, бугунги кунда Чимён-Чорвоқ дам олиш зонасида жойлашган Чирчиқ дарёси қирғоқларининг катта қисми айримлари ноқонуний қурилган дала-ҳовлиларга тўлиб кетган.

Ушбу аксария уйларнинг эгалари ўз пляжларини ташкил этиш мақсадида қирғоқ атрофидаги участкаларни тўсиб қўйган, бу эса оддий фуқаролар сувдан фойдаланишига имкон бермаяпти.

Яна бир муҳим жиҳат – бу Чирчиқ дарёси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини сув билан таъминлайди. Мазкур ноқонуний қурилган дала-ҳовлиларнинг катта қисмида эса ҳатто оддий канализация тизими ҳам йўқ

МанбаСпутник

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.