Рус тилида 1300 та сўзни билган киши Россия фуқаролигини олиши мумкин

Рус тилида 1300 та сўзни билган киши Россия фуқаролигини олиши мумкин

Россия таълим ва фан вазирлиги рус тилини хорижий тил сифатида билиш даражасини тасдиқлади. Меҳнат муҳожирлари Россияда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун рус тилида 850 та сўзни билишнинг ўзи кифоя, РФ фуқаролигини олиш учун эса рус тилида 1300 та сўзни билиш керак бўлади.
 
Рус тилини билиш бўйича жами еттита даража ажратилган: оддий, меҳнат муҳожирлари учун базавий, базавий, 1-4.

Меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган рус тилини билишнинг базавий даражасига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: чет эл фуқароси турли манбалардан олинган оддий қисқа матнларни, хусусан, журнал ва газеталарнинг номлари, кўчалардаги ёзувлар, йўлкўрсаткичлар, эълонларни ўқий олиши керак. Бундан ташқари, у суҳбатдошининг гапини тушуниши ва маиший характердаги вазиятларнинг чекланган тўплами доирасида маънога эга гапларни туза олиши лозим.
 
Рус тилини мамлакат ичида ёзма ва оғзаки мулоқот учун етарли бўлган даражада билиш Россия фуқаролигини тақдим этишнинг яна бир шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу билимлар рус тили бўйича давлат тестидан ўтганлик ҳақидаги сертификат билан тасдиқланади, деб ёзади Лента.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.