Россияда 2.5 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири яшамоқда

Россияда 2.5 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири яшамоқда

Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг сони бўйича етакчи ўринда кетяпти. Россия ФМХ маълумотларига қараганда, 1 июнь ҳолатига кўра мамлакатда 2,4 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда Украина (1.6 миллион), учинчи ўринда эса Тожикистон (1.1 миллион) бормоқда.  
 
Мазкур маълумот фуқароларнинг Тожикистондан Россияга кириши бўйича янги қоидалар жорий этилиши муносабати билан эълон қилинди. Энди улар Россияга фақат чет эл паспортлари бўйича киришлари мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, агар фуқаро бундан олдин Россия Федерациясида 90 суткалик муддатни уч йил давомида ҳар сафар келганида ошириб юборган бўлса, у Россияга бора олмайди. Ушбу қонун 2014 йил 1 январдан кучга кирди. Бундан олдин Россияда бўлиш кунлари бўйича шундай чеклов кўп марталик визаларгагина тааллуқли эди.
 
Шу тариқа, агар Ўзбекистон фуқароси ишга рухсатномани, патентни расмийлаштирмаган бўлса ёки ўзининг 90 суткалик бўлиш даври давомида вақтинчалик яшашга рухсатнома олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилмаган, яъни ўзининг Россия ҳудудида бўлиш муддатини узайтирмаган бўлса, унда у юқоридаги муддат тугагунга қадар Россия ҳудудидан чиқиб кетиши шарт. У Россияга фақат 3 ойдан кейингина такрор бора олади.

Фотосурат: kaluga24.tv

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.