Тошкентда минилган Malibu автомобили 97.5 млн.гача баҳоланмоқда
Сергели автобозорида “Chevrolet Malibu” автомобили учун энг юқори нарх 97.5 млн сўм кўрсаткичида қайд этилди. Ушбу маълумот Bibi.uz автомобиль сайтининг ҳафталик обзорида келтирилади.
Daryo.uz нашрининг ёзишича, 55 000 км масофани босиб ўтган Malibu автомобилининг нархи 88,5 млн сўм бўлса, 12 000 км масофани босиб ўтган автомобилларнинг нархи қарийб 97,5 млн сўмни ташкил этган.
Автосалонларда эса янги Malibu автомобилининг нархи 67 млн дан 97,7 млн сўмгача баҳоланмоқда, дея қайд этади Kun.uz. Бунда 67 ва 70 млн сўмлик автомобиллар халқаро пластик карточкалар орқали сотилаётган бўлса, 99 миллион сўмлик модификация миллий валютага сотилмоқда.
Фотосурат: Bibi.uz
Улашиш:
Шарҳлар